Зарур масаллиқлар: хамирига: 270 гр. ун, 180 гр. сариёғ, 80 гр. шакар, 1 дона тухум, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич, туз; ичига солишга: 750 гр. творог, 160 гр. шакар, 25 гр. картошка крахмали, 5-6 та янги олма, 4 дона тухум, долчин.
Тайёрланиши: 1. Тухум ва шакарни енгил кўпиртиринг. Хона µароратида юмшатилган сариёғни қўшиб, аралаштиринг. Энди ун, хамирюмшатгич ва туз солиб, хамир тайёрлаймиз.
2. Хамирдан зувала ясаб, целлофанга ўранг-да, 20-30 дақиқа музлаткичга қўйинг.
3. Творогни элакдан ўтказинг. Тухум, шакар ва крахмални қўшинг.
4. Хамирни айлана шаклдаги пишириқ қоғози жойланган қолипга солиб, қўлингиз билан ёйинг, кейин атрофларини кўтариб чиқинг.
5. Хамир устидан творогли аралашмани соламиз. Юзасига ярим ой шаклида тўғралган олма бўлакларини жойлаб, долчин сепинг. Пирог 180 даражада қиздирилган газ печида 1 соатда пишади. Пирогни совитгач, 1 соат музлаткичга қўйинг.
8 кишилик