"Мен ҳали биометрик паспорт олганим йўқ. Баъзилар яқинда муддати тугашини, тезроқ алмаштириш лозимлигини айтишяпти. Айтинг-чи, аслида нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати қачонгача қилиб белгиланган?"
Абдулла, Тошкент шаҳри
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати:
—Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 14 декабридаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбдирлар тўғрисида»ги Қарори талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқароларимизнинг нобиометрик шаклдаги паспортини амал қилиш муддати 2018 йилнинг 01 июль кунига қадар белгиланган. Мазкур муддатга оз қолганлиги муносабати билан фуқароларни ортиқча сарсон бўлишларини ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишларини олдини олиш мақсадида, паспорт олиш ёшига етган ва Ўзбекистон Республикасининг нобиометрик шаклдаги паспортига эга бўлган фуқаролардан ҳудудий ИИБлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ташкил этилган “Маълумотларни йиғиш пункт”ларига тизимли равишда ташриф буюришлари тавсия этилади.