"Ҳар йил юртимиздан кўплаб инсонлар Ҳаж ва Умра сафарларига бориб келишади. Айтинг-чи, қандай кассалликларга чалинганларнинг мазкур зиёратларга бориши тақиқланади?"
Сотволди Эргашев, Наманган вилояти, Уйчи тумани
Д.БОБОЖОНОВ, Дин ишлар бўйича қўмитанинг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи:
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 17 июнь кунидаги 265-сонли буйруғининг 1-иловасига мувофиқ, Ҳаж ва Умра зиёратига боришга тўсқинлик қиладиган касалликлар турига қуйидагилар киради:
- Юракнинг ишемик касалликлари, ўткир миокард инфаркти, зўриқиш стенокардияси.
- Цереброваскуляр касалликлари, бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, бош мия қон айланиши бузилишининг чуқур неврология дефектли асоратлари.
- Гипертония касаллигининг 3-босқичли хавфи.
- Хавфли ўсмалар формалари ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолияти бузилиши билан кечган ҳолларда.
- Фаол сил касаллиги.
- Жигар циррози — декомпенсация босқичидаги ва энцефалопатия белгилари билан кечувчи.
- Асоратланган ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги (қайталанувчи қон кетиш, стеноз 2-3 даражаси).
- Обструктив сариқлик билан кечувчи гепатобилиопанкреатодуоденал соҳа касалликлари (холедохолитиаз, гепатобилиопанкреатодуоденал соҳа ўсмалари).
- Қорин ва кўкрак қафасида бажарилган очиқ жарроҳликлардан кейинги тўрт ҳафта давомида.
- Руҳий касалликлар (шизофрения, психоорганик синдром, деменция ва б.).
- Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари, нафас етишмовчилиги 2-3 даражада.
- Сурункали юқумли касалликлар: ОИВ/ОИТСнинг 3-4 босқичи, сурункали Гепатит Б ва Снинг фаол босқичи, ўткир юқумли касалликлар, ўткир ичак инфекциялари, ўткир респиратор инфекцияларининг оғир формалари (пневмония ва неврологик асоратлар билан кечувчи), ўткир ўта хавфли карантин инфекциялар.
- Гиёҳвандлик.
- Сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи.
- Қандли диабет, деконпенсация босқичидаги оғир кечувчи турлари