1

​Шавкат Мирзиёев айрим раҳбарларни қаттиқ танқид қилди

ЖАМИЯТ 28.06.2017, 10:38
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
​Шавкат Мирзиёев айрим раҳбарларни қаттиқ танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июнь куни Тошкент шаҳрида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2017 йил биринчи ярим йиллигида экспорт дастурининг ижроси, маҳаллий маҳсулотларни янги хорижий бозорларга сотиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга йўналтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Йиғилишда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг давлат маслаҳатчилари, тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, видеоконференция алоқаси орқали Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида ташкил этилган студияларда Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари, корхоналар раҳбарлари, экспортчи тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва юқори суръатда ўсиш тенденциясини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашнинг энг муҳим омилларидан бири – иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакатимиз ҳудудларининг экспорт салоҳиятини изчил ошириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини кучайтириш эканини алоҳида таъкидлади. Бу борада мамлакатимизда экспортчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, қонун ҳужжатлари билан уларга берилган имтиёзлар ва яратилаётган шароитлар ҳақида алоҳида тўхталди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев экспорт соҳасидаги ишлар аҳволини атрофлича таҳлил қилди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси О.Рустамов, "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти бош директори Ж.Холмуҳамедов эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У.Розуқулов, ташқи савдо вазири Э.Ғаниевга мавжуд камчиликлари кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари "Ўзқурилишматериаллари" компанияси, "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси раҳбарларида масъулият, талабчанлик ва ташаббускорлик етишмаётгани, бунинг оқибатида маҳсулот ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш борасида камчиликларга йўл қўйилаётганини қаттиқ танқид қилди.

Мазкур тармоқлар раҳбарларига “ҳайфсан” эълон қилиниб, уларнинг зиммасига маҳсулотлар экспорти соҳасидаги мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва экспорт ҳажмини изчил ошириш юзасидан сезиларли ўзгаришларни таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юкланди.

Шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш масаласида сусткашликка йўл қўйган Тошкент, Жиззах ва Андижон вилоятлари, шунингдек, қатор туманлар ҳокимликлари раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг анъанавий ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, янги ташқи бозорларни ўзлаштириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларига ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Йиғилишда ташқи бозорларда самарали фаолият юритиш учун замонавий инфратузилмани яратиш, корхона ва ташкилотлар томонидан хорижий мамлакатларда ташкил этилган савдо уйлари ва логистика марказлари ишини янада фаоллаштириш, давлатимиз элчихоналарининг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ишларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, компания ва уюшмалар, ҳокимликлар раҳбарларининг ҳисоботлари, таклифлари эшитилди ва муҳокама қилинди, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспорт географияси ва номенклатурасини кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1