АсосийDunyo

​Facebook асосчиси аккаунтлар сони 2 миллиардга етганини маълум қилди

'​Facebook асосчиси аккаунтлар сони 2 миллиардга етганини маълум қилди'ning rasmi

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ундаги аккаунтлар сони 2 миллиардга етганини маълум қилди.

РИА Новостининг хабар беришича, бу ҳақда Цукербергнинг ўзи саҳифасида ёзиб қолдирган.

Бу кўрсаткични Цукерберг инсонларни бирлаштиришдаги жиддий муваффақият деб билади.

Facebook 2004 йилнинг февраль ойида 19 ёшли Гарвард университети талабаси Марк Цукерберг ва унинг дўстлари Эдуардо Саверин, Дастин Московиц ва Крис Хьюз томонидан яратилган.

Facebook энг кўп ташриф буюрувчилари мавжуд дунёнинг веб-сайтлар бешлигига киради.

Ижтимоий тармоқнинг штаб-квартираси Калифорния штатининг Менло-Парк шаҳрида жойлашган. Компания ходимларининг сони 2017 йилнинг март ҳолатига 18770 кишини ташкил қилади.

Бошқа янгиликлар