“Турмуш ўртоғим вафот этган. 1996 йилда туғилган ўғлим бор, у оиланинг ягона боқувчиси сифатида ҳарбий хизматдан озод қилиниши мумкинми?”
Л.Ш.Сирдарё вилояти
Б.МИРСОДИҚОВ, Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи:
— Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунининг 22-моддасига асосан, тинчлик даврида муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:
Бошқа ҳолларда республикамизда жорий этилган чақирувга оид меъёрий ҳужжатларда муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан озод этиш кўзда тутилмаган.