АсосийDunyo

​11 ёшли қизчанинг қўлидаги смартфон ёниб кетди

'​11 ёшли қизчанинг қўлидаги смартфон ёниб кетди'ning rasmi

Екатеринбург шаҳрида ўн бир ёшли қизчанинг қўлидаги смартфон ёниб кетиши оқибатида у тан жароҳати олди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Смартфон ёниб кетиши оқибатида қизча термик куйиш жароҳатини олди. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан тергов олди суруштирув ишлари олиб бормоқда. Қизча ва ота-онасидан ташқари мобиль телефон сотилган салон ходимларини ҳам сўроқ қилиш режалаштирилмоқда. Суруштирув ишлари хулосасидан кейин процессуал қарор қабул қилинади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар