Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Орипов ва Дмитрий Медведьев Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 4—5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифи давомида икки давлат ўртасида эришилган битимларнинг иш жараёнини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Government.ru” хабар бермоқда.
Ўзбекистон бош вазирининг Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси этиб тайинлангани муносабати билан Дмитрий Медведев суҳбатдошини Россия томонидан комиссия ҳамраиси этиб Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни тайинлангани ҳақидаги қарор билан таништирди.