1

​Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

ЖАМИЯТ 30.06.2017, 09:52
Теглар: Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёев, Туркманистон, Президент
​Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб ёзади ЎзА.

Шавкат Мирзиёев суҳбат аввалида Туркманистон Президентини 60 йиллик юбилейи муносабати билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистонда Туркманистон Президентини жаҳон миқёсидаги буюк давлат ва сиёсат арбоби, катта ҳаётий тажрибага эга, умрини ўз мамлакати фаровонлиги ва равнақига садоқат билан хизмат қилишга бағишлаган фидойи раҳбар сифатида яхши билиши таъкидланди.

Бугун Туркманистонда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, инфратузилмани жадал ривожлантириш ва аҳоли ҳаёт даражасини юксалтиришга қаратилган кўплаб йирик лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда. Мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи мустаҳкамланиб бормоқда.

Замонавий Туркманистон эришаётган барча ютуқлар бевосита Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг номи, пухта ўйланган сиёсати, қатъий саъй-ҳаракатлари ва фидокорона меҳнати билан боғлиқ.

Давлат раҳбарлари шу йилнинг март ва май ойларида Туркманистонда ўтган олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар. Барча даражадаги алоқалар фаоллашиб, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳалар самарали амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Президентлар стратегик шерикликнинг юксак даражасига эришиш имконини берган яқин ва самарали ўзаро ҳамкорлик бўйича тўпланган тажриба икки томонлама алоқаларнинг мавжуд улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг ўзларини қизиқтирган долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни юбилейи билан яна бир бор самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, давлат раҳбаридек масъулиятли фаолиятида янги-янги муваффақиятлар, қардош Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Суҳбат анъанавий самимият ва дўстона руҳда ўтди.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️ Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

04.02.2023, 11:49

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1