Президент Шавкат Мирзиёев 29 июнь, пайшанба куни Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси 8-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди.
Шу ерда "Автокон" – автомашиналарнинг давлат рақамларини автоматик аниқлаш ва қоидабузарликларни қайд этиш махсус аппаратининг тақдимоти ўтказилди. Йўл ҳаракати инспектори машинасига ўрнатиладиган ушбу махсус қурилма қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламай юрган транспорт воситаларини бевосита ҳаракат жараёнида аниқлаш имконини беради.
Давлатимиз раҳбари ушбу қурилмани янада такомиллаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.