Лас-Вегасдаги поликлиникалардан бирида бемор эркак ўқ узиб, икки кишини яралади ва ўзини отиб ўлдирди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Полиция ходимининг маълум қилишича, поликлиникага келган эркак навбатсиз қабул қилишларини сўраган, рад жавоби берилгач, у одамларга қарата ўқ узган. Отишма бўлган хонада ўн нафарга яқин одам бўлган. Икки нафар яраланган тиббиёт ходими касалхонага ётқизилган. Яна икки киши кўтарилган ваҳима туфайли тан жароҳати олган.