Sevimli

​Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиянинг фаолияти сарҳисоб қилинди

ЖАМИЯТ 30.06.2017, 14:04
Теглар: ​Коррупция
​Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиянинг фаолияти сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Унда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, ушбу Қонунни амалга ошириш бўйича муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган Давлат дастурининг 6 ойлик ижроси, шунингдек Идоралараро комиссиянинг фаолияти сарҳисоб қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда коррупцияга қарши кураш ҳар бир давлат сиёсатининг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.Ана шу нуқтаи-назардан ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий тамойилларидан бири сифатида қонун устиворлигини жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш муҳим жараён бўлиб, бундаги асосий вазифалардан бири ‒ коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, унга йўл қўймаслик ҳамда бундай салбий иллатга қарши самарали кураш олиб боришдан иборат.

Йиғилишда Идоралараро комиссия томонидан ўтган даврда коррупцияга қаршиш курашиш бўйича кўплаб ташкилий-ҳуқуқий ишлар ва амалий тадбирлар бажарилганлигига тўхталиб ўтилди.

Жумладан, коррупцияга қарши курашиш таомилларини ўз ичига олган 6 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги ҳамда бир қатор идоравий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорликда, бир ёқадан бош чиқариб иш олиб бораётгани таҳсинга сазовор эканлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ва тадбирларни амалга оширишда масъулиятсизликка йўл қўяётган айрим давлат органлари ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи эшитилиб, натижаси бўйича уларнинг мазкур фаолиятдаги шаҳсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чоралари белгиланди.

Идоралараро комиссиянинг йиғилиш баёни билан коррупцияга қарши курашиш тадбирларини ўз ичига олган бир қатор йирик тадбирлар дастурлари ҳамда тегишли қўлланмалар тасдиқлаб олинди.

Йиғилиш сўнгида, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг ўзаро тизимли ҳамкорлигини таъминлашнинг таъсирчан механизмини яратиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.

Бундан ташқари, Республика Идоралараро комиссияси томонидан коррупцияга қарши курашиш ваколатига эга бўлган идора раҳбарларига ушбу иллатга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлаш бўйича аниқ ва тизимли тадбирларни амалга ошириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда давлат хизматчилари ҳар қандай турдаги мукофот ва совға олиши тақиқланиши кутилмоқда

10.12.2021, 09:48

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Бу ҳақда Коррупсияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурханов хабар берди. Унда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, уларнинг...
Пора олиш учун "узоқ муддатлик қамоқ" жазоси белгиланмоқда

05.12.2021, 18:50

Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” қилмишлар учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси...
Ўзбекистон коррупция соҳасида "рақамлаштириш" бўйича ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилади

19.11.2021, 09:42

2021 йил 17 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти рахбарияти билан учрашди ва англашув Меморандумини имзолади. Ушбу меморандум орқали энди ЕХҲТнинг...
Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга оид қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

01.10.2021, 15:44

“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Олий Мажлис Сенатида маъқулланди. Бу...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+24.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10850.10
USD -15.84
11344.86
EUR 11.68
198.99
RUB -8.28
1