Ижтимоий тармоқларда Украинанинг Харьков шаҳри яқинида 29 июнь куни опа-сингил иштирокида содир бўлган ЙТҲ акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Автофалокатда ҳалок бўлган қизлар Instagram’да жонли эфирни олиб бораётган эди. Мудҳиш автофалокат 29 июнь куни кечқурун юз берди. BMW автомобили аввалига зарб билан электр симёғочга, кейин дарахтга урилган. Рулда 24 ёшли, орқада эса 16 ёшли синглиси бўлган. Кенжа қиз воқеа жойида, опаси эса касалхонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этди.
Нашрнинг хабар беришича, қизлар ўлимидан бир неча дақиқа илгари Instagram’да жонли эфирни олиб боришган. Кадрдан қизларнинг бир-бирлари билан ҳазиллашиб кулганини, шиша идишдан қандайдир ичимликни ичиб, қўшиқ хиргойи қилганини кўриш мумкин. Орадан саноқли дақиқалар ўтгач, кучли зарба ва тез ёрдамга қўнғироқ қилаётган одамларнинг овози эшитилган.