1

​Хитойлик фирибгарлар 9 минг нафар санъат асарлари коллекционерларини алдади

ДУНЁ 01.07.2017, 11:06
​Хитойлик фирибгарлар 9 минг нафар санъат асарлари коллекционерларини алдади

Хитойлик фирибгарлар сохта аукционлар ташкил қилиш йўли билан санъат асарларини коллекция қилувчиларни 7 миллион долларга алдади, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Шанхайдаги “Цзиньтан” аукцион уйининг 53 нафар ходими 3 йил мобайнида 9 минг нафар коллекционернинг пулини айёрлик билан қўлга киритди.

Мижозлар сохта аукционда компанияга 6 мингдан 40 минг юангача (800 дан 5000 долларгача) пул сарфлаган.

Аукционда сохта актёрлар ҳам мижозлар ролида иштирок этиб, уларнинг ҳар бир иштироки учун 250 юан (36 доллардан) пул тўланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1