1

​Мавлуда Асалхўжаева тўйларда унинг номини сотиб, пул топаётган “қиёфадоши”дан нолиди

ШОУ-БИЗНЕС 03.07.2017, 10:20
Теглар: Хонанда
​Мавлуда Асалхўжаева тўйларда унинг номини сотиб, пул топаётган “қиёфадоши”дан нолиди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева тўйларга унинг шогирди сифатида бориб, фонограммага оғиз қимирлатиб пул ишлаётган “қиёфадоши”дан нолиди.

“Бу ким? Буни қаери менга ўхшайди. Эркак кишига аёлларнинг либосини кийиб, пардоз қилиб юриш тўғри келадими. Бу йигит тўйларда менинг қўшиқларимга оғиз қимирлатиб, ўзича Мавлуда Асалхўжаеванинг шогирдиман деб юрганидан кейин устидан арз қилдим, мен бунга рухсат бермаганимни айтдим. Ўша куниёқ уйимга келиб кечирим сўради. Болам бор, олиб қўйган тўйларим бор, устимдан шикоят қилманг деб ялинди. Ўшанда мени пародия қилишига рухсат бермадим. Аммо бу йигит гапларимдан тўғри хулоса қилгани йўқ. Ҳалигача биз қилган меҳнатнинг ортидан пул топиб юрибди. Гап пулда эмас, гап мени пародия қилаётганида кетяпти. Қанча мухлисларимиз ундан норози. Ўзингиз айтинг мен унга ўхшаб ўйнайманми, унга ўхшаб бежалиб пардоз қиламанми. Унинг қилаётган иши мусулмончиликка ҳам тўғри келмайди. Ҳар куни одамлар нега шунга рухсат бериб қўйгансиз деган гапларни айтишади. Такрор айтаман мен бу йигитнинг мени пародия қилишига умуман рухсат бермаганман. Яна Мавлуда Асалхўжаева бу боладан ҳар ой 800 доллар пул олади, шунинг учун ҳеч нарса демайди деган гапларни ҳам тарқатишибди. Менга бу йигитдан ҳеч нарса керакмас. Нима учун биз фалон минг доллар пул сарфлаб ёзган қўшиқларимиз, клипларимиз орқасидан тўйга кириб ликкиллаб осон пул топиши керак. Ахир меҳнатни ким қиляпти. На санъат соҳасида дипломи ва на ‘Ўзбекнаво’дан лицензияси бор унинг. Ахир, қачонгача индамай юришим мумкин. ‘Ўзбекнаво’дагилар ҳам бу ҳақда айтгандим, чақиришди лекин бу йигит ўзгармади. Мен билан яқин қўшиқчиларга бориб дардини дастурхон қилибди. Ўртага уларни қўйишга ҳам ҳаракат қилди. Уйимга келганида йўқ деб айтгандим. Ўшанда суратга тушиб суратни ҳаммага тарқатибди мени устозим деб. Мени бунақа шогирдим йўқ. У қилаётган ишидан уялмаса аёл киши бўлиб мен уяляпман”,—деб ёзади Мавлуда Асалхўжаева.

Мавлуда Асалхўжаевани пародия қилиб, тўйларга чиқаётган йигитнинг исми Бобур бўлиб, у шоу-бизнесга дахлдор кўплаб тақдимотларда, йиғин ва тадбирларда ҳам иштирок этади.


Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДАГИ БИРИНЧИ ИШ КУНИ ҚАНДАЙ ЎТГАНИНИ СЎЗЛАБ БЕРДИ

11.08.2017, 13:51

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда маданият вазиринингбиринчи ўринбосари сифатидагибиринчи иш куни қандай ўтгани ҳамда эндиликда ижодини давом эттириши...
​ВИА "МАРОҚАНД"ЧИ АБДУРАШИД УЙЛАНДИ(ФОТО)

08.08.2017, 10:55

7 август куни ўзбек шоу-бизнесининг икки вакили оила қурди. Пойтахтдаги "Осиё гранд" ресторанида Шоҳруҳхоннинг укаси, актёр Муҳаммадали ва Иродахоннинг висол оқшоми бўлиб ўтди. Шу куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1