АсосийSport

“Реал” дарвозабони ҳеч қандай рақобатдан қўрқмаслигини маълум қилди

'“Реал” дарвозабони ҳеч қандай рақобатдан қўрқмаслигини маълум қилди 'ning rasmi

Мадриднинг “Реал” жамоаси дарвозабони Кейлор Навас янги мавсум олдидан жиддий тайёргарлик кўраётгани ва жамоадаги ўрнини ҳеч кимга бериш нияти йўқлигини маълум қилди.

“Мен “Реал”да қоламан ва ҳар қандай рақобатчи билан курашишга тайёрман. Зидан менга ишонч билдиргани учун ундан миннатдорман”, – деди Коста-Рика термаси посбони.

Қайд этиш керакки, Испания матбуоти “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа, “Милан” посбони Жанлуижи Доннарумма ва “Челси” аъзоси Тибо Куртуани “Реал” билан боғлаб келаётганди.

Бошқа янгиликлар