АсосийDunyo

​Руҳий касалликка чалинган француз Макронни отмоқчи бўлди

'​Руҳий касалликка чалинган француз Макронни отмоқчи бўлди'ning rasmi

Руҳий касалликка чалинган эркак Франция президенти Эммануэль Макронни ўлдиришни режалаштирди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Бастилия олинган кунни нишонлаш тадбирида Франция президенти Эммануэль Макронни ўлдиришни режалаштирган, ижтимоий хавфли бўлган, руҳий касал эркакни Франция махсус хизмати муваффақиятли равишда қўлга олди. Террорчиликда гумон қилинган шахс қамоққа олинди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари онлайн-ўйинларга бағишланган чатда Калашников автомати сотиб олмоқчи бўлиб эълон берган одам ҳақида полицияга хабар берди. Полициячилар жиноятчининг уйини тинтув қилмоқчи бўлганда, 23 ёшли уй эгаси уларни қўлида пичоқ билан кутиб олди. Унинг автомобилидан яна бир нечта пичоқ топилди. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари йигитнинг руҳий касал эканлигини аниқлади. Мазкур жиноятчи ўтган йили терроризмни ташвиқот қилиб, ҳабаш, араб ва яҳудийларни йўқ қилишга чақиргани учун судланганлиги маълум бўлди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар