Тўй-инсон ҳаётидаги энг ҳаяжонли ва унутилмас кун. Айниқса, таниқли инсонларнинг тўйлари ҳамма вақт диққат-эътибор марказида бўлади.
Ўзбек шоу-бизнесида ўзига хос ижро йўналишига эга ёш хонандалардан бири Тоҳир Усмонов бўйдоқлик билан хайрлашмоқда. Бу ҳақда “Darakchi.uz” нинг яқин манбалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, яқинда хонанда севган қизи билан унаштирилган. Тўй куни ҳам аниқ. 7 сентябрь куни Тоҳир Усмонов оилали хонандалар сафидан ўрин эгаллайди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Тоҳир Усмонов кўнгил қўйган қиз санъат соҳасига бегона эмас. У дизайнерлик билан шуғулланади.