Англиянинг «Эвертон» жамоаси Испаниянинг «Малага» ҳужумчиси Сандро Рамиресни сотиб олди, деб маълум қилмоқда CA.
21 ёшли «Барселона» клуби тарбияланувчиси Ливерпуль шаҳри клуби билан 2021 йилга қадар шартнома тузди. Олдинроқ трансфер 6 миллион еврога айланиши ҳақида хабарлар чиққанди.
Ўтган мавсумда Сандро Рамирес клубнинг барча мусобақаларида жами 14 та гол урди ва 5 та голли пас берди.






