Бавария федерал ерида йўловчи автобуси иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Президентига ҳамдардлик йўллади.
Ҳамдардлик мактуби ЎзАда эълон қилинди. Унда шундай дейилади:
Германия Федератив Республикаси
Федерал Президенти
Франк-Вальтер Штайнмайер
Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Бавария федерал ерида йўловчи автобуси иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.
Чуқур таъзия изҳор этаман, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, барча жабрланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман.
Қайғу билан,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти