Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибаланинг шарафига у туғилиб ўсган Лагуна Ларга шаҳрида катта мозайка тайёрлашди, деб хабар бермоқда Sports.uz нашри.
Ёзги таътил давомида 23 ёшли футболчи ўзи таваллуд топган шаҳрига ташриф буюрди ва ўзининг биринчи жамоаси “Ньюэллс Олд Бойз Лагуна-Ларга” клуби музейида бўлди.

Аргентиналик футболчи ўзи учун тайёрланган ажойиб мозаика фонида суратга тушди ва ўзининг “твиттер”даги расмий саҳифасига жойлаштирди.






