АсосийSport

Баҳодир Аҳмедов — Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи

'Баҳодир Аҳмедов — Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи'ning rasmi

Яқиндагина испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатган эди ва футзал бўйича миллий терма жамоа мураббийсиз қолганди.

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, жаноб Мендездан кейин футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Баҳодир Аҳмедов бош мураббий этиб тайинланди. Унга собиқ футзалчи Нодир Элибоев ёрдамчилик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов терма жамоани бундан олдин ҳам бошқарган. Вакилларимиз 2014 йил Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида айнан Аҳмедов бошчилигида бронза медалларини қўлга киритишган.

Бошқа янгиликлар