АсосийSport

“МИЛАН” ПОСБОНИ ИМТИҲОНГА КИРИШ ЎРНИГА РАФИҚАСИ БИЛАН ДАМ ОЛИШГА КЕТДИ

'“МИЛАН” ПОСБОНИ ИМТИҲОНГА КИРИШ ЎРНИГА РАФИҚАСИ БИЛАН ДАМ ОЛИШГА КЕТДИ'ning rasmi

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма институт имтихонига киришнинг ўрнига, рафиқаси билан Ибица оролига дам олиш кетди. Бу ҳақда Бухгалтерлик ҳисоби институти профессори Эльд Фрох айтиб ўтди, деб ёзади Sports.uz нашри.

“Бу институтга, имтиҳон комиссияси ва талабаларга нисбатан ҳурматсизликдир. Мистер Доннарумма ўқиш учун қўшимча вақт сўраган эди. Таълим вазирлиги спорт билан шуғилланувчи кимсаларга шундай имконият тақдим этади. Унинг ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатидаги иштироки сабаб, унинг имтихон топшириш муддатини ўзгартирган эдик. Бироқ Жанлуиджи рафиқаси билан Ибицага кетди.

Айтишим мумкинки, Доннаруммадан бошқа, рўйҳатда бўлган 57 нафар номзод ўз имтихонларини топширди. У Ибицага кетиш олдидан, эртасига имтихони борлигини эслаши керак эди”, – деб айтиб ўтди профессор.

Бошқа янгиликлар