“Барселона” жамоаси раҳбарияти Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубидан Паулиньони сотиб олишдан умидини узмаяпти. Бу ҳақда Mirror нашри маълум қилди.
Каталонияликлар бразилиялик футболчи учун таклифни 20 миллион евродан 25 миллион еврогача кўтаришга тайёр.
Хитойликлар Паулиньонинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ “Гуанчжоу Эвергранд” раҳбарияти Паулиньо сотилмаслиги борасида баёнот билан чиқиш қилганди.






