Бир неча йиллар давомида “Манчестер Сити” клубида фаолият олиб борган ярим ҳимоячи Хесус Навас эркин агент сифатида “шаҳарликлар”ни тарк этди.
Испаниялик футболчига “Севилья” катта қизиқиш билдирганди ва томонлар деярли келишувга эришганди, аммо унинг андалусияликлар сафига ўтиши бекор қилиниши мумкин.
Айни вақтда ярим ҳимоячига АПЛга қайтган “Ньюкасл” жамоаси қизиқмоқда ва унга йиллик 1,5 млн евро маош таклиф қилмоқда, дея маълум қилади Metro нашри. Томонлар музокараларни бошлаб юборди.