АсосийDunyo

​МИСР МАЛИКАСИ КЛЕОПАТРА АСЛИДА ГЎЗАЛ АЁЛ БЎЛГАНМИ? (ФОТО)

'​МИСР МАЛИКАСИ КЛЕОПАТРА АСЛИДА ГЎЗАЛ АЁЛ БЎЛГАНМИ? (ФОТО)'ning rasmi

Миср маликаси Клеопатранинг гўзаллиги ҳақида турли афсоналар юради, деб хабар беради Interesno.cc нашри.

Аслида эса Клеопатра биз ўйлаган даражада гўзал аёл бўлмаган. Кембрижлик мисршунос олим Салли Энн Эштон узоқ йиллар давомида Клеопатранинг ташқи қиёфаси устида иш олиб бориб, қуйидаги хулосага келди.

У Клеопатранинг ташқи қиёфасини ўрганишда маликанинг сурати акс этган тангалар, Мисрнинг Дендер шаҳар ибодатхонасидаги ҳайкаллар ва шажарасининг таҳлилидан фойдаланди.

Царица Египта вот как на самом деле выглядела Клеопатра

Аниқланишича, Клеопатранинг бурни катта, лаби ингичка ва ияги учқур бўлган. Бундай ташқи қиёфага эга, қорачадан келган аёл дунё гўзали унвонига эга бўлиши даргумон. Британиялик олимлар малика Клеопатранинг қадди-қомати ҳам нопропорционал бўлиб, бўйи 152 сантиметрни ташкил этганлигини ҳам аниқлашди. У тўлачадан келган, бақалоқ аёл бўлган.

Царица Египта вот как на самом деле выглядела Клеопатра

Юнон тарихчиси Плутарх Клеопатрани қуйидагича таърифлаган: “Клеопатра жуда гўзал аёл бўлмаса ҳам одамни ўзига мафтун қиладиган даражадаги яхши суҳбатдош эди. Унинг овози майин бўлиб, суҳбатдошининг қалбида меҳр-муҳаббат уйғотарди”.

Царица Египта вот как на самом деле выглядела Клеопатра

Клеопатра инсоннинг ташқи қиёфаси эмас, балки ички дунёси бой бўлишининг ёрқин намунасидир. Маънавий дунёси бой бўлган одам ҳар қандай инсонни ўзига мафтун эта олишини Клеопатра яна бир бора исботлади.

Бошқа янгиликлар