Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани учун унга нисбатан қонуний чора кўрилди.
"Бу жуда қўпол хато. Ота-оналарнинг беғамлиги туфайли бола ҳаёти хавф остида қолади. Буни ҳамма тушунса-да, йўл-ҳаракати қоидаларига рияо қилмайди. Бу сўнгги пайтлардаги ягона ҳодиса эмас. Мазкур видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилгандан кейин маҳаллий полиция хизмати томонидан текширув тадбирлари ўтказилди. Қонунбузар ҳайдовчи қўлга олиниб, унга нисбатан маъмурий чора кўрилди ", - деди Олмаота ички ишлар департаменти расмий вакили Салтанат Азирбек.