"Никоҳдан ўтишда ФҲДЁга тўланадиган давлат божи қанча? Республика бўйича бир хил нархдами?"
Наргиза Сулаймонова, Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани
Ином ҚУДРАТОВ, Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи:
- ФҲДЁ органлари томонидан никоҳни қайд этганлик учун "Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 5-бандидаги "а" кичик бандига мувофиқ никоҳни қайд этганлик учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи микдорида давлат божи, 2012 йил 25 апрелдаги "Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими микдорини тасдиқлаш тўғрисида"ги 119-сон қарорига мувофик, гербли гувоҳномалар берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида герб йиғими, шунингдек Адлия вазирининг 2012 йил 15 мартдаги 29-сон буйруғи билан тасдиқланган ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга пулли хизмат кўрсатиш ҳақидаги низомга мувофиқ, никоҳни сайёр равишда тантанали қайд этганлик учун (транспорт харажатларидан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Никоҳни қайд этганлик учун тўловлар барча ФҲДЁ органларида мазкур норматив ҳужжатларда белгиланган миқдорларда ундирилади.