АсосийSport

Расман: Сардор Азмун “Рубин” аъзосига айланди

'Расман: Сардор Азмун “Рубин” аъзосига айланди'ning rasmi

Эрон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Сардор Азмун фаолиятини “Рубин”да давом эттиради.

Жамоалар эронлик футболчи борасида келишувга эришдилар. Аввалроқ, Азмун “Рубин” учун тиббий кўрикдан ўтгани ва қозонликлар сафида ўртоқлик ўйинида майдонга тушгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Маълумот учун, Сардор Азмун 2012 йил Қурбон Бердиев бошқарувидаги “Рубин” сафига келиб қўшилган эди. 2015 йилда эса ижара асосида Бердиев бошқарувидаги “Ростов” сафига ўтганди.

Бошқа янгиликлар