1

​3.000 АҚШ ДОЛЛАР ЭВАЗИГА ЖАНУБИЙ КОРЕЯГА ЮБОРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ХАВФЛИ РЕЦИДИВИСТ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 17.07.2017, 21:50
​3.000 АҚШ ДОЛЛАР ЭВАЗИГА ЖАНУБИЙ КОРЕЯГА ЮБОРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ХАВФЛИ РЕЦИДИВИСТ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

2017 йилнинг 3 апрель куни тахминан соат 10:00ларда, муқаддам судланган Ким Алёна Олеговна, Сергели тумани ҳудудида, фуқаро Байрамов Жавохир Тухтасиновичнинг ишончига кириб, унга Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишда ёрдам беришини билдириб, алдов йўли билан ундан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Диққат !!! Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1