Италиянинг “Лацио” жамоаси Англиянинг “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Лукас Лейвани ўз таркибига қўшиб олганини эълон қилди.
Трансфер нахри ва томонлар келишувининг молиявий шартлари ҳозирча маълум қилинмаган. Норасмий манбаларга кўра, трансфер суммаси 5 млн фунтга тенг бўлди.
Маълумот учун, Лейва 2007 йилдан буён “қизиллар” сафида тўп суриб келаётган эди. 30 ёшли футболчи “Ливерпуль” сафида 350 га яқин ўйинда майдонга тушиб, Англия Лига кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган.






