Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 9 сентябрь куни Тошкентда “ASIAN FIGHT - 2017” халқаро спорт турнири бўлиб ўтади. Унга Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсон каби дунё юлдузларининг иштирок этиши кўзда тутилган.
Тадбирга фаол тайёргарлик кўраётган ташкилотчилар у ҳақда кенгроқ маълумот бериб бориш мақсадиди Фейсбук ижтимоий тармоғида “ASIAN FIGHT - 2017” саҳифасини ташкил этдилар.
Бундан ташқари ташкилотчилар турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи полвонлар ҳақида бирин-кетин видеороликлар тайёрлашни режа қилишган.
Ана шундай илк ролик Маҳмуд Муродов фаолиятига бағишланган:






