1

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМАСИ U-23 ОЧ ФИНАЛ БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

СПОРТ 20.07.2017, 00:10
Теглар: Футбол
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМАСИ U-23 ОЧ ФИНАЛ БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “D” гуруҳи 3-турида мезбон БАА U-22 термасига қарши баҳс олиб борди.

2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичининг тўғридан-тўрғи йўлланмаси учун кечган ўйинда Исломжон Қобилов ва Жавоҳир Сиддиқовнинг голлари Ўзбекистон ёшлар термасига ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг дастлабки ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Ливанни (3:1), иккинчи турда Непални эса (2:0) таслим қилганди. Ўтказилган уч ўйинда 100 фоизлик натижа кўрсатган Ўзбекистон U-22 термаси биринчи бўлиб ОЧ йўлланмасига эга бўлди.

U-23 ОЧ саралаши
“D” гуруҳи, 2-тур
17 июль, чоршанба

БАА – Ўзбекистон 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: Исломжон Қобилов (67), Жавоҳир Сиддиқов (90)

БАА U-22: Муҳаммад Бусанда, Аҳмад Рашид, Саид Жума ал-Саади, Муҳаммад Абдулбосит, Мажид Иброҳим, Аҳмад Ҳусайн ал-Ҳашми, Муҳаммад ал-Акбари, Муҳаммад Рашид, Холид Иброҳим, Суҳаил Аҳмад Саид, Абдулазиз Салим ал-Кааби.

Ўзбекистон U-22: Ботирали Эргашев, Исломжон Қобилов, Акрам Комилов, Достон Турсунов, Аббос Отахонов, Азизжон Ғаниев, Жасур Яхшибоев, Жавоҳир Сиддиқов, Одил Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов, Забиҳилло Ўринбоев.

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

1.

БАА

2

2

0

0

6-0

6

2.

Ўзбекистон

2

2

0

0

5-1

6

3.

Ливан

2

0

0

2

1-4

0

4.

Непал

2

0

0

2

0-7

0

Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1