АсосийSport

Расман: “Челси” Альваро Моратани сотиб олганини маълум қилди

'Расман: “Челси” Альваро Моратани сотиб олганини маълум қилди'ning rasmi

Англия чемпиони "Челси" клуби "Реал" ҳужумчиси Альваро Моратани трансферини сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот берди.

"Челси" тез орада футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олади ва расман шартнома имзолайди. Альваро Моратанинг трансфери учун "Челси" "Реал"га 80 миллион евро тўлади.

Альваро Мората эса испаниялик энг қиммат футболчига айланди. Бунга қадар рекорд Фернандо Торресга тегишли эди. 2011 йили "Челси" Торресни "Ливерпуль"дан 58 миллион еврога сотиб олганди.

Бошқа янгиликлар