АсосийJamiyat

​ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАРКАЗИЙ МАСЖИДЛАРДАН БИРИ ТАЪМИРЛАНАДИ

'​ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАРКАЗИЙ МАСЖИДЛАРДАН БИРИ ТАЪМИРЛАНАДИ'ning rasmi

Тошкент шаҳрида жойлашган “Новза” жомеъ масжидида катта кўламдаги қурилиш ишлари амалга оширилади.

Жорий йилнинг 19 июль эрта тонгдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар вакиллиги ҳамда кенг жамоатчилик масжидда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш учун йиғилдилар, бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Islamcenter.uz нашрига таянган ҳолда хабар берди.

Масжиднинг ҳовлисига намозхонлар учун замонавий талаблар асосида айвон қурилади. Шунингдек, масжид таҳоратхонасини янгидан қуриш режалаштирилган.

Маълумки, мазкур масжид республикамиздан “ҳаж” ва “умра” сафарига отланаётган зиёратчилар учун сўнгги кузатиш маскани ҳам ҳисобланади. Шунинг учун бу ерда аёллар учун алоҳида таҳоратхоналар ҳам бўлиши ҳисобга олинган.

Масжиднинг қурилиш-таъмирлаш ишлари истиқлолимизнинг йигирма олти йиллик тўйи арафасида битказиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар