15.08.2013 01:20
"Уммон" гуруҳи Интернетда тарқалган баҳаё суратларга изоҳ берди
—“whatsapp” дастури орқали ҳам бир сурат тарқалди... У ерда гуруҳинингиз йигитлари маймун образида қўшиқ куйлашяпти...
Жасур: — Бу расмни ҳам кўрдик ва кулишдан бошқа чора тополмадик. Рақибларимиз хаёлига нима келса, шуни қиляпти. Бу каби бўлар-бўлмас ҳолатлар бизни синдирмайди. Аксинча, янада кўпроқ ишлашга куч беряпти.
Шоҳрух: — Киши ўз кучи, тарбияси ва дунёқарашини турли нарсаларга бағишлар экан. Биз санъатни севамиз ва шу сабаб ижод қиляпмиз. Бошқаларнинг ишини баҳолашни эса бекорчиларга қўйиб берайлик...