АсосийSport

НЕЙМАР "ТВИТТЕР"ГА ЖУМБОҚЛИ СУРАТ ЮКЛАДИ

'НЕЙМАР "ТВИТТЕР"ГА ЖУМБОҚЛИ СУРАТ ЮКЛАДИ'ning rasmi

«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га трансфер қилиниши мумкинлигига ҳеч қандай изоҳ бермаётган бўлсада, мухлислар ва матбуот учун интрига қилишда давом этмоқда, деб маълум қилади Трибуна нашри.

Бу сафар у «Твиттер»даги саҳифасида кўплаб саволларга сабаб бўлиши мумкин бўлган суратни жойлаштирди. Суратда Неймар Gaga Milano фирмаси соатларини жойлаштириб, унга «бу менинг соатим» деган изоҳ қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда матбуотда Неймарнинг «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги кўп муҳокама қилинмоқда. Жамоадошлари уни жамоада қолишга уринаётган бўлса, Париж клуби унга жуда эътиборли таклиф билан чиқмоқда.

Бошқа янгиликлар