Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Хакимжон Мамасадикович Абдулазизов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайти хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 июлдаги ПҚ-3148-сонли қарорига мувофиқ Хакимжон Мамасадикович Абдулазизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.






