1

​ПРЕЗИДЕНТ ЮБИЛЕЙ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИЛДИРИЛГАН ТАБРИКЛАР УЧУН МИННАТДОРЛИК ИЗҲОР ЭТДИ

ЖАМИЯТ 29.07.2017, 12:25
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
​ПРЕЗИДЕНТ ЮБИЛЕЙ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИЛДИРИЛГАН ТАБРИКЛАР УЧУН МИННАТДОРЛИК ИЗҲОР ЭТДИ

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд айёми муносабати билан табрик йўллаганларга минатдорчилик билдирди.

Минатдорчилик сўзлари Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

"Туғилган кунимга 60 йил тўлиши муносабати билан узоқ-яқиндан қутловлар, табрикнома ва мактублар йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни изҳор этаман.
Менинг шаънимга билдирилган эзгу табрик ва тилакларни, авваламбор, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин қалбимдан фарзандлик меҳримни билдираман. Кўп миллатли Ўзбекистон халқининг бахту саодати ва фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилиш учун бундан буён ҳам бор куч ва ғайратим, билим ва тажрибамни сафарбар этаман."

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1