“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар “Реал”га (3:2) қарши кечган ўйиндан сўнг мадридликлар кийиниш хонасига кирган ва у ерда 15 дақиқа бўлган, дея хабар қилмоқда Planeta Deportiva.
Айтилишича, 25 ёшли футболчи у ерда Карлос Каземиро ва Марсело билан каталонияликлар клубидан кетиши борасидаги масала тўғрисида сухбатлашган.
Футболчи кийиниш хонасидан қўлида “Реал” футболкаси билан қайтиб чиққан.