1

СЕРГЕЛИДА НОТАНИШ АЁЛНИ ПИЧОҚЛАГАН ЭРКАК ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖАМИЯТ 31.07.2017, 11:54
СЕРГЕЛИДА НОТАНИШ АЁЛНИ ПИЧОҚЛАГАН ЭРКАК ҚЎЛГА ОЛИНДИ

2017 йилнинг 27 июль куни соат тахминан 10:30ларда номаълум шахс, Сергели тумани ҳудудида жойлашган “Рихсивой” кафесида маст холда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан,фуқаро Миронова Людмила Петровнанинг кўкрак қафаси чап тарафига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, кишининг соғлиги учун шикаст етказиши мумкин бўлган нарсани қўллаб, тан жароҳати етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хамидхўжаев Рихсивой Эркинович содир этганлиги аниқланган.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1