1

​“ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ” БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

ЖАМИЯТ 31.07.2017, 12:39
​“ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ” БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

2017 йилнинг 21 июлидан бошлаб “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Анвар Жўраевнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Энди ҳар бир фуқаро, кўп минг сонли Жамият ишчи-хизматчилари Тошкент шаҳар жамоат транспорти раҳбари билан қулай мулоқот қилиш имконига эга бўлдилар.

Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимига оид ҳал этилмаган масала, муаммо, ариза, шикоят ёки таклифлари бўлган фуқаролар мурожаатни тўғридан-тўғри “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раисига 3 хил усулда: қўнғироқ қилиш, виртуал – онлайн тарзда жўнатиш ёки жамият биносида ташкил этилган фуқаролар қабулхонасига бевосита келиб етказиши мумкин.

Мурожаатлар онлайн тартибда куну-тун қабул қилинади. Қўнғироқни 233-89-21 ёки қисқа 1062 рақамли ишонч телефони орқали амалга ошириш мумкин.

Жамиятнинг www.tshtx.uz электрон манзилида жойлашган virtual.tshtx.uz сайтидаги қабулхонага муассаса фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай мурожаат онлайн режимида 24 соат мобайнида қабул қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1