Ўзбекистон мобил алоқа операторлари эртага, 1 август куни бир нечта хизмат турлари ишламаслигини маълум қилди.
Хусусан, эртага соат 08:30 дан 13:30 гача SMS, MMS, WAP ва GPRS каби хизматлар фаолият юритмайди. Овозли қўнғироқлар одатдаги тартибда ишлайди.
Мобиль алоқа операторлари ноқулайлик учун абонентлардан узр сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, эртага 1 август куни юқорида кўрсатилган вақтда барча ОТМларда тест синовлари бўлиб ўтади.






