Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг раиси, сенатор Қаҳрамон Қуронбоев Facebook`да саҳифа очди. Қуронбоев ўз саҳифасига "Халқ сўзи" ва ЎзАга берган интервьюларини жойлаштирди.
Яқин вақтлар ичида бошқа депутатлар, сенаторлар, партиялар етакчилари ҳамда сиёсатчилар ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиши кутилмоқда.