1

​ASIAN FIGHT-2017: ЖАНГЧИЛАР ИШТИРОКИДА РОЛИК СУРАТГА ОЛИНДИ (ВИДЕО)

ЖАМИЯТ 01.08.2017, 15:05
​ASIAN FIGHT-2017: ЖАНГЧИЛАР ИШТИРОКИДА РОЛИК СУРАТГА ОЛИНДИ (ВИДЕО)

9 сентябрь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон Пенчак Силат федерацияси ва “Sunrise Entertainment” МЧЖ билан ҳамкорлигида “ASIAN FIGHT - 2017” халқаро спорт турнири ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Айни дамда мазкур турнирга тайёргарлик жуда қизғин паллада. Турнирда иштирок этадиган спортчилар иштирокида ролик суратга олинди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, айни дамда Анвар Бойназаров Таиландда, Маҳмуд Муродов Европада тайёргарлик кўришмоқда.

Тайёргарлик жараёни акс этган видеолар Darakchi.uz нашрига тақдим этилди.


Эслатиб ўтамиз, халқаро турнирда Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсон ҳамда Фёдор Емельяненколарнинг иштироки кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1