АсосийJamiyat

Солиқдан қочган раҳбарларнинг кирдикорлари фош бўлди

Қашқадарё вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика Кенгашининг режасига асосан Қамаши тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган «Талъат-Термиз» МЧЖда режали текшириш ўтказилди. 

Текширишда мазкур корхона ҳамда унинг таркибидаги «Малрусимпекс» ва «Брик Групп» ташкилотларида солиққа тортиладиган база 1 210 951,3 минг сўмга камайтириб кўрсатилганлиги, натижада ягона солиқ тўлови 72 657,1 минг сўм кам тўланганлиги аниқланди, бу ҳақда ДСҚ [url=http://www.soliq.uz/uz/]расмий сайтихабар берди.

Хатосини ким ҳам осонгина тан оларди дейсиз? МЧЖ раҳбарлари «текшириш нотўғри ўтказилди» дея ўзларини оқлашга уринишди.

Аммо, рақамлар, қайта текширишлар ҳам йўл қўйилган хатоларнинг тўғрилигини кўрсатганида раҳбарлар айбларини тан олишди.

Текшириш натижасига кўра тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. СВОЖЖДЛҚК департаменти Қамаши туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан «Талъат-Термиз» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар