Австралия чемпионатининг “Перт Глори” жамоаси аъзоси Ростин Гриффитс фаолиятини Тошкентнинг “Пахтакор” клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Ушбу футболчи билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабар клуб матбуот хизмати томонидан тасдиқланган.
“Айни кунларда жамоамиз таркибига осиёлик футболчини қўшиб олиш юзасидан музокара олиб бормоқда. Австралия А лигасида «Перт Глори» сафида ўйнаётган ярим ҳимоячи билан клубимиз музокараларга киришган. Ҳар икки томон келишувга эришган тақдирда шартномага имзо чекилади ва Гриффитс фаолиятини жамоамизда давом эттиради”, – дейилади “Пахтакор” матбуот хизмати хабарида.






