Бугун тунда Миробод туманидаги Angel`s food кафесида ёнғин юз берди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ЁХБдан хабар беришларича, ёнғин ҳақидаги сигнал навбатчи пультига соат 1:36 да келиб тушган ва 4 дақиқадан сўнг ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга киришишган. Соат 1:58 да аланга бутунлай ўчирилди.
Маълумотларга кўра, иккинчи қаватда 20 кв.м. майдонда кафенинг ичи ва ташқи қопламаси ёнган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ, сабаблар аниқланмоқда.