1

​“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ”ДА ИЛК БОР ТЕСТ СИНОВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЖАМИЯТ 02.08.2017, 11:43
​“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ”ДА ИЛК БОР ТЕСТ СИНОВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасига Тошкент давлат юридик университетида ўқиш ниятида ариза топширган 6 минг 120 дан ортиқ абитуриент кириш имтиҳонларини топширди.

Тошкент давлат юридик университети томонидан ўтган йиллардан фарқли ўлароқ жорий йилда тест синовлари “Ўзэкспомарказ”нинг ҳар бири 1 мингдан зиёд абитуриентни қамраб олувчи павильонлари ва бошқа биноларида ўтди. Бу янгича ёндашувнинг концепцияси, аввало, барча абитуриентлар учун тенг шарт-шароитларни яратиш, тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан бир хил назоратни таъминлашдан иборатдир.

Тест синовларининг боришини сифатли ташкил этиш учун нафақат университет ходимлари, балки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари вакиллари, 130 дан ортиқ прокуратура ходимлари ҳам жалб қилинди, – дейди университет қабул комиссияси раиси ўринбосари Мансурхон Камолов ЎзА мухбирига.

Биноларга махсус видеокузатув камералари ўрнатилиб, тест жараёни тўғридан-тўғри абитуриентларнинг ота-оналари, яқинлари учун ҳозирланган кутиш майдонларидаги уч йирик мониторга ҳамда интернет тармоғи орқали кенг жамоатчиликка узлуксиз узатиб турилди.

Барча павильон ва аудиториялар ичимлик суви, совутиш тизими, зарур ҳолларда фойдаланиш учун овоз кучайтиргичлар билан таъминлангани тест жараёнининг янада сифатли ўтишига хизмат қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1