1

​ТИВДА ПОКИСТОН ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ЖАМИЯТ 02.08.2017, 15:20
​ТИВДА ПОКИСТОН ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2017 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфон Юсуф Шами биланучрашди.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг ҳолати, Покистоннинг ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигини ҳисобга олган ҳолда сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар жабҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда ҳамкорликни тизимли асосда кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди ва шу муносабат билан аниқ икки томонлама тадбирлар, жумладан Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги турли шакллардаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича чораларни ўз ичига олувчи «Йўл харитаси»ни биргаликда ишлаб чиқиш борасидаги ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1